1

Россия пахта етиштиришни режалаштирди

ДУНЁ 01.02.2018, 11:57
Россия пахта етиштиришни режалаштирди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар ишлаб чиқариш, механизациялаш, кимёвий моддалар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Петр Чекмарев Россия пахта ишлаб чиқаришни бошлаганлиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри хабар берди.

"Биз пахта етиштириш бўйича иш бошладик, пахта биз учун янги экиндир. Бугунги кунда барча технология масалалари кўриб чиқилган, бу йил Астрахан ва Волгоградда тахминан минг гектар ерга пахта экиш режалаштирилган ", - деди Чекмарев.

Шунингдек, Россия пахта етиштириш учун мумкин бўлган 200 минг гектар майдонга эга эканлигини таъкидлади.

Директор уч йилдан кейин Россия Ўзбекистондан пахта олмаслигини қўшимча қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1