1

Қариялар уйида ёнғин. 11 киши ҳалок бўлди (видео)

ДУНЁ 01.02.2018, 12:30
Теглар: Видео
Қариялар уйида ёнғин. 11 киши ҳалок бўлди (видео)

Япониянинг Хоккайдо оролидаги Саппоро шаҳрида ижтимоий нафақадаги қариялар уйида пайшанбага ўтар кечаси ёнғин келиб чиқиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.

NHK телеканалининг маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати вакилларига таяниб берган маълумотига кўра, ёнғин ҳақида маҳаллий вақт билан 23:40да хабар келиб тушган. Қирқдан зиёд ўт ўчирувчилар воқеа жойига жалб этилган.

Бинода 16 киши истиқомат қилган. Барча яшовчилар кам таъминланганлар учун ижтимоий нафақа олувчи кексалар бўлган.

Қутқарувчилар беш кишини – 50-80 ёшлар атрофидаги уч эркак ва икки аёлни қутқаришга муваффақ бўлган. Қолган 11 киши – 8 эркак ва 3 аёл ҳалок бўлган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳали аниқланмади. Тергов ишлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1