1

Йўл азобидан қийналган эронлик аёллар ўзлари йўл қуришди

ДУНЁ 01.02.2018, 12:56
Йўл азобидан қийналган эронлик аёллар ўзлари йўл қуришди

Эронлик аёллар мамлакат ғарбидаги Чаҳармаҳал ва Бакҳтиари вилояти ҳудудида беш километрлик йўлни ўзлари бунёд этишди, деб хабар қилди lenta.ru нашри.

Мамлакатимизда ўзпро узилиб қолган аҳоли пунктлари жуда кўп. Шунинг учун ҳам бемор ва ҳомиладор аёллар шифокорларга мурожаат қила олмайди.

Голи Сорҳга элтувчи йўлни барпо этиш ғояси туғилган аёллар, у ерга қутқарувчилар каби отланишди.

“Биз қишлоқ билан алоқа ёмонлиги туфайли бу ишни бажаришга қарор қилдик. Бироқ, эркаклар норози бўлиб, аёллар буни эплай олмасликларини айтишди. Биз эса қўлимиздан кўп иш келишини исботладик, "- деди қурилиш ишларида ҳайдовчилик қилган аёллардан бири.

Минтақавий транспорт бошқармасининг таъкидлашича, аёлларнинг йўлни қуриши мамлакатдаги илк воқеадир. Шунинг учун аёлларнинг мазкур меҳнати буюк иш деб қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1