АсосийJinoyat

Тошкентлик божхоначилар 200 қути “Parlament” ва 130 қути “Malboro”нинг “йўлини тўсишди”

'Тошкентлик божхоначилар 200 қути “Parlament” ва 130 қути “Malboro”нинг “йўлини тўсишди”'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан АҚШдан фуқаро А.Розиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, 200 қути “Parlament” ва 130 қути “Malboro” номли сигаретлар, 1640 дона турли хил сақичлар борлиги маълум бўлди. Шу тариқа қонунбузар почта жўнатмаси орқали умумий қиймати салкам 40 млн. сўмлик сигарет ва сақичларни олиб киришга уринган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотларини белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш тартиби жорий этилган. Мазкур тартибларга риоя қилмасдан тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш таъқиқланади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизматидан хабар қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1861-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, иш ҳужжатлари тегишли тергов органига юборилган.

Шунингдек, ушбу пост ходимлари ҳориждан курьерлик хизмати орқали келтирилган почта жўнатмаларини ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишганида CN 23 халқаро почта декларацияларида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 13 миллион сўмни ташкил этувчи 30 донага яқин техника воситалари борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан вақтинча олиб қўйилган товарлар Яшнобод туман маъмурий суди қарорига асосан давлат эгалигига ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар