1

Автотураргоҳда 7 та автомашина ёниб кетди (фото)

ЖАМИЯТ 01.02.2018, 20:22
Автотураргоҳда 7 та автомашина ёниб кетди (фото)

Кеча, 31 январь куни соат 18:22 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Асалобод 1-даҳа 1-уйда жойлашган «Эксилон Инвест» МЧЖга қарашли автотураргоҳда ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг 100 кв. м. майдонида жойлашган том қисми ва шу ерда бўлган турли русумдаги жами 7 та автомашина ёниб зарар кўрган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1