1

Марадонага АҚШга кириш визаси бериш рад этилди

СПОРТ 02.02.2018, 09:36
Марадонага АҚШга кириш визаси бериш рад этилди

Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадонага АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақида номақбул гаплар айтгани учун АҚШга кириш визаси бериш рад этилди. Бу ҳақда Марадонанинг ҳуқуқшуноси Матиас Морлага иқтибос келтирган ҳолда Испаниянинг As нашри хабар берди.

Марадона яқинда Аргентина телевидениесига берган интервьюсида Трампга арзимас нарса ёки ҳодисаларни ифодалашда қўлланувчи “чиролита” – “қўлда ўйнатилувчи қўғирчоқ” деб таъриф берган. Нашр маълумотларига кўра, Марадонанинг айнан шу сўзлари унинг АҚШга кириши рад этилишига сабаб бўлган, ваҳоланки у барча ҳужжатларни вақтида ва барча қоидаларга мувофиқ топширган.

“Биз визани деярли олганимизда, мен “Диего, илтимос АҚШ ҳақида ҳеч нарса дема”, деб огоҳлантиргандим”, деб айтди Морла.

Нашрнинг таъкидлашича, Марадона АҚШга собиқ рафиқасининг иши бўйича суд йиғилишида иштирок этиш учун март ойида бормоқчи бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1