Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси экстремизмда айбланиб, қидирувда бўлган МДҲ давлатларидан бирининг фуқароси бўлган жиноятчини қўлга олди, деб хабар берди «Интерфакс» нашри.
Қирғизистон ҳудудида айирмачилик фаолиятини амалга оширувчи ер ости террорчилик камералари фаолиятини бартараф этиш мақсадида олиб борилган терроризмга қарши кураш чора-тадбирлари чоғида 1971 йилда туғилган, содир этган жиноятлар учун халқаро қидирувда бўлган МДҲ мамлакатларидан бирининг фуқароси қўлга олинган.
«Қўлга олинган шахс ўз фаолиятини амалга ошириш учун қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган, жумладан, Қирғизистон фуқаросининг паспортидан ҳам, шунингдек, у халқаро террорчилик ташкилоти раҳбарларининг буйруғига асосан Фарғона водийсида одамларни йўллаш бўйича пласдарм яратган», — дейилади хабарда.
Айни вақтда жиноятчи ваколатли органларнинг вакилларига топширилган.






