Маҳаллий саёҳликни тарғиб қилишга мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бухоро вилояти хокимлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, Бухоро вилоятининг «East Line Tour» сайёҳлик компанияси янги йўналишлар бўйича саёҳатларни ташкиллаштирмокда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари Ўзбекистон Миллий банкининг бир гуруҳ ходимлари Бухорога саёҳатга чиқишди.
Банк ходимлари Бухородаги 12 асрлик Самонийлар мақбараси, 1000 ёшга тўлган салобатли Минораи Калон, гўзал ва мафтункор Лаби Ховуз ансамблини томоша қилишди.
Саёҳат давомида меҳмонлар ислом оламида Нақшбандия тариқати номи билан машҳур йўналишга асос солган «Етти пир»нинг энг таниқлилари Хужа Абдухолик Гиждувоний ва Хўжа Баховуддин Нақшбанд мақбаралари жойлашган мажмуаларни зиёрат қилишди.
Мазкур саёҳат барча меҳмонлар учун қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Саёҳатчилар дастур якунида ўз мамнунлигини билдиришди.






