1

Республика бўйича йўналишлар сони 4299 тага етди

ЖАМИЯТ 28.04.2014, 15:14
Республика бўйича йўналишлар сони 4299 тага етди

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспори агентлигида 2014 йилнинг I чораги иш якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агентлик ҳайъати аъзолари, бўлим ва хизматлари, ҳудудий бўлимлар ва тармоқ ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этишди, дея хабар беради Агентлик ахборот хизмати.

Унда Агентлик бошлиғи В.Исмоиловнинг Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг жорий йил 7 апрелда ўтказилган 2014 йил биринчи чораги иш якунларига бағишланган йиғилишига доир ахбороти тингланди.
Бошлиқ ўринбосари Ш. Шоваҳобов Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 2014 йил январ – март ойларидаги иш якунлари тўғрисида маъруза қилиб, ҳисобот даврида Агентлик ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январда ўтказилган 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу мажлисда қилган маърузасидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан қабул қилинган «2014 йилга мўлжалланган соҳавий чора-тадбирлар дастури» асосида олиб борганини алоҳида таъкидлади.
2000 йилда республика бўйича 2000 тага яқин йўловчилар ташиш йўналишлари фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда йўналишлар сони 4299 тага етган бўлиб, ўсиш кўрсаткичи 2013 йилнинг биринчи чорагига қиёсан 104,5 фоизни ёки 185 та йўналишни ташкил қилади. Мазкур йўналишлардан 1011 таси шаҳар, 2647 таси шаҳар атрофи ва 641 таси шаҳарлараро йўналишлардир. Фаолият кўрсатаётган 4299 та йўналишдан 4215 таси ёки 98 фоизи тендер танловлари орқали жойлаштирилган. Шу жумладан, 2014 йилнинг илк чораги давомида республика бўйича жами 27 та очиқ тендер ўтказилган бўлиб, уларда 225 та йўловчи ташиш йўналишлари жойлаштирилди. Шундан 40 та шаҳар ичидаги йўналишларни жойлаштириш бўйича 8 та тендер ўтказилган, 157 та шаҳар атрофи ва 17 та шаҳарлараро-вилоятлар ичи йўналишларини жойлаштириш бўйича 17 та тендер, 11 та шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни жойлаштириш бўйича 2 та тендер ўтказилган.
Маърузада айтилишича, Агентлик вилоятларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда, йўналишларда йўловчилар оқими ва аҳолининг йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжларини ўрганишда давом этмоқда, шунингдек автокорхоналарга автотранспорт паркини янгилаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатмоқда.
2014 йилнинг январ-март ойлари давомида ташувчилар томонидан Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган «Исузу» русумли автобуслардан Фарғона вилоятида 82 та, Тошкент вилоятида 13 та ва Навоий вилоятида 4 та – жами 99 та автобус лизинг асосида сотиб олиниб, шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида аҳолига хизмат кўрсата бошлади.
Ҳисобот даврида режадаги 13 та йўналиш ўрнига 19 та ( ўсиш – 146,2 фоиз) йўловчи ташиш йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатиш учун 24 та автобус, 15 та микроавтобус ва 30 та «Дамас» русумли автотранспорт воситалари бириктирилгани йиғилишда алоҳида қайд этиб ўтилди.
Йиғилиш якунида кўрилган барча масалалар юзасидан Ҳайъат қарори қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1