1

Самарқандда “Эзгулик патрули” гуруҳи ташкил этилди

ЖАМИЯТ 04.02.2018, 18:23
Теглар: Фото
Самарқандда “Эзгулик патрули” гуруҳи ташкил этилди

Ҳар бир фуқарони ички ишлар органлари ходими тимсолида ўзининг ҳаёти, соғлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳар қандай тажовузлардан муҳофаза қилишга, оғир дамда ёрдам беришга тайёр бўлган ҳимоячиси борлигига ҳамда ўзининг хавфсизлиги таъминланганлигига ишонтириш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақасадида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Патруль-пост хизмати батальони таркибида “Эзгулик патрули” гуруҳи ташкил этилиб, Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолари, шунингдек фуқаролар гавжум бўладиган жойларида хизмат олиб бориши йўлга қўйилди.

Мазкур услубнинг аввалгисидан асосий фарқи шундаки, “Эзгулик патрули” гуруҳи таркибини эркак ходим билан аёл ходима ташкил этиб, бунда, аёлларнинг юзага келиши мумкин булган зиддиятли вазиятларни бартараф этиш ва ўзаро муносабатларни тартибга солиш сифатлари ҳам эътиборга олинди.

“Эзгулик патрули”нинг асосий вазифалари:

-хизмат олиб бориши белгиланган объектларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;

-жабрланган, ноқулай аҳволда тушиб қолган ва ёрдамга мухтож фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа зарурий ёрдам кўрсатиш;

-белгиланган йўналишда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш пиёда патруллик қилиш йўли билан амалга оширилади;

-белгиланган йўналишда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ёнида ўзларига бириктирилган зарурий экипировка билан бир қаторда биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминланган дори қутичаси (аптечка) мавжуд бўлади;

“Эзгулик патрули”да хизмат олиб бораётган ходимлар инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша оладиган, ташқи кўриниши кўркам ва истарали, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга, жисмоний ва рухий тайёргарлиги юқори хамда муомала маданияти шаклланганлиги билан фарқланади.




Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1