1

“Севол” ҳалокати қурбонлари сони 193 кишига етди

ДУНЁ 29.04.2014, 10:19
“Севол” ҳалокати қурбонлари сони 193 кишига етди

Жанубий Корея соҳилларида “Севол” йўловчи кемаси чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 193 кишига етди, дея хабар бермоқда Yonhap нашри.

Сешанба куни тонгда қутқарувчилар яна 4 кишининг жасадини олиб чиқишди. 109 нафар йўловчи эса бедарак йўқолган. Қутқарув ишларига ноқулай об-ҳаво шароити қийинчиликлар туғдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бортда 476 киши бўлган “Севол” йўловчи кемаси 16 апрель куни ҳалокатга учраган. Улардан 325 нафари Чужудо оролига саёҳатга отланган мактаб ўқувчилари эди. Ҳалокат оқибатида омон қолганлар сони 174 киши. Шу қаторда кема капитани ва кўпгина экипаж аъзолари ҳам.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1