1

Голландлиялик талаба “рақамли ҳаётини” интернет компанияга сотиб юборди

ДУНЁ 29.04.2014, 14:46
Голландлиялик талаба “рақамли ҳаётини” интернет компанияга сотиб юборди

Голландиялик Шок Баклс ким ошди савдосида ўзининг “рақамли ҳаётини” 350 еврога сотиб юборди, дея хабар бермоқда ABC News

Талабанинг шахсий ҳаётини Голландиянинг The Next Web Компанияси сотиб олди. 
Шон Баклснинг  “рақамли жони”ни унинг аниқ  яшаш манзили, барча электрон почталарига, тиббий дафтарчаси, интернет броузерлар тарихи ва ижтимоий тармоқлардаги барча хатларга кириш имконияти (турли хил мессенжерлардаги ҳам) ташкил этади.  

Голландиялик талаба қилган ишидан афсусланмайди, у шу йўл билан ижтимоий тармоқдаги шахсий маълумотлар дахлсизлиги мавзусига барчани эътиборини қаратмоқчи.
Шон Баклс ўзининг “рақамли ҳаётини” сотишини апрель ойи бошида  эълон қилган эди.
Баклснинг сўзларига кўра, унинг маълумотларини сотиб олган компания, ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқдаги шахсий ҳаёт дахлсизлиги мавзусини ўрганиш учун фойдаланади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1