1

Миллий валютанинг қадрсизланиши транспорт хизматлари нархига қандай таъсир кўрсатди?

ЖАМИЯТ 05.02.2018, 14:32
Миллий валютанинг қадрсизланиши транспорт хизматлари нархига қандай таъсир кўрсатди?

Миллий валютанинг эркин конвертациясига бўлган даврда алмашув курсига боғлиқ равишда айрим хизмат турлари (мобил алоқа ва интернет, темир йўл ва ҳаво транспорти тарифлари) бўйича тарифларнинг оширилиши хизматлар бўйича инфляция даражасида асосий омил бўлди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мутахассисларининг фикрича, қиймати энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ хизмат турлари тарифларининг ортиши ҳам инфляция даражасига сезиларли таъсир кўрсатган.

Маълумот учун, 2017 йилда алмашув курси ва минимал иш ҳақига боғлиқ хизматлар ҳамда марказлаштирилган тарзда белгиланадиган хизматлар тарифларининг ўсиши кузатилди.

Хусусан, ҳаво транспорти хизматлари – 48,2 фоиз, темир йўл транспорти – 17,7 фоиз, уяли алоқа ва интернет хизматлари – 31,4 фоиз, мактабгача таълим муассасалари тарифлари – 8,3 фоиз, ҳуқуқий ва банк хизматлари – 15,0 фоизга ошган бўлиб, уларнинг умумий инфляция даражасига таъсири 7,6 фоизни ташкил қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1