АсосийJamiyat

Йўлтанламас-амфибия “Қамчиқ” довонида синовдан ўтказилмоқда (фото)

'Йўлтанламас-амфибия “Қамчиқ” довонида синовдан ўтказилмоқда (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон ФВВнинг “Қамчиқ” қидирув-қутқарув бошқармасига “ТРЭКОЛ” йўлтанламас транспорт воситаси олиб келинди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Мазкур авария-қутқарув техникаси Россия Федерациясидаги “ТРЭКОЛ” илмий-ишлаб чиқариш корханаси базасида тайёрланган бўлиб, уч ўққа эга тўлиқ узатмали машина ҳисобланади. Ер усти қатламининг ўзига хослигидан келиб чиқиб ичидаги босим қўл билан бошқариладиган камерасиз шиналар қўйилган.

“ТРЭКОЛ”нинг ўзига хос жиҳати стеклопластикдан тайёрланган енгиллаштирилган ҳамда илиқ кузови(ўграча)дир. Одамлар ва фойдали юкларни ташиш учун учта: олди тарафга иккита ва орт томонга битта эшик ўрнатилган.

Машина ичида ҳайдовчи ва йўловчи учун иккита ўриндиқ бор. Юк бўлимига эса 8 киши ёки 700 килограммгача юк сиғади. Ғилдирак формуласи 6Х6, қаттиқ ва қалин юзада 700, юқа юзада ва сувда 400 кг.гача юк кўтариш имконияти мавжуд. Транспорт воситаси асфальтли шосседа соатига 70 км. тезлик билан ҳаракатлана олади.

Ҳозирда ушбу транспорт воситаси “Қамчиқ” йўлида синовдан ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар