Хавфсизлик ходимлари Эрон президенти маъмурияти ҳудудига киришга уринган пичоқли эркакка қарата ўқ узишди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
"Биз бу одамнинг шахсини аниқлашга ва нима учун пичоқ кўтариб, президент маъмурияти ҳудудига киришга уринганлигига аниқлик киритишга ҳаракат қиляпмиз”, деб маълумот берди Теҳрон провинцияси губернаторининг хавфсизлик бўйича муовини.