3 февраль куни соат 11:20 ларда Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи Ф.Б. «Спарк» русумли автомашинасини Янгибозор МФЙ Ибн Сино кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу кўчада хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори, сафдор Т.Асадовни уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, натижада сафдор Т.Асадов жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.