1

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

СПОРТ 06.02.2018, 10:45
Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

Бугун 6 февраль куни ЖЧ Кубоги Тошкентга олиб келинади. Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар ЖЧ Кубоги Тошкентга олиб келинмаган. Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро Аэропорти"да ЖЧ Кубогини ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишади. Бу хақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, ЖЧ Кубоги делегация аъзолари билан матбуот анжумани ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта шаҳарни айланиб чиқди.

Жумладан, 29 январь — Макао (Макао), 31 январь — Нукуалофа (Тонга), 1 февраль — Хониара (Саломон ороллари), 1 февраль — Порт-Мо́рсби (Папуа Янги Гвинея), 3 февраль – Лаҳор (Покистон), 4 февраль – Олмаота (Қозоғистон), 5 февраль – Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон).

Тошкентдан кейин ЖЧ Кубоги Ашхободга боради ва ундан сўнг Ереван, Тбилиси, Баку, Вальетта, Вена, Минск, Софиа, Тель-Авив, Ларнака, Рамаллоҳ, Амман, Дубай, Хартум, Аддис-Абеба, Найроби, Мапуто, Йоханнесбург, Кейптаун, Кампала, Абуджа, Лагос, Дакар, Абиджан, Қоҳира, Рим, Неаполь, Париж, Кьёлн, Осло, Торшавн, Рейкьявик, Тукуман, Берасатеги, Буэнос-Айрес, Росарио, Богота, Панама, Сан-Хосе, Гвадалахара, Монтеррей, Мехико, Нью-Йорк, Майами, Лос-Анжелес, Франкфурт, Улан-Батор, Пекин, Шанхай, Токио, Осака шаҳарларини айланиб чиқиб, охири Москва шаҳрига етиб боради

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1