“Агробанк” ОАТБнинг “Фаровонлик” пул-буюм ютуқли, тиражли лотерея билетларини таклиф этди.
Лотерея билетининг ҳар бир донаси 5000 сўм бўлиб, унинг ютуқлар тиражи 2014 йил 20-21 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Тиражда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган 10 тадан 30 та “Маlibu”, “Cаptiva” ва “Cоbalt” русумли автомобиллар, 10 та ТТЗ транспорт тракторлари, 1725 та телевизор, 625 та музлаткич, 625 та кондиционер, 625 та кир ювиш машинаси, 625 та газ плита ҳамда 1 113 735 та пул ютуқларидан иборат бўлган жами 22 502 344 150 сўмлик 1 118 000 та пул ва буюм ютуқлари ўйналади.
Ютуқлар тиражи ўтказилгандан кейин ютуқлар тиражининг расмий жадвали “Қишлоқ ҳаёти” ва “Халқ сўзи” рўзномаларида чоп этилади ҳамда “Агробанк” ОАТБнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.





