1

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяга жўнаб кетади

СПОРТ 06.02.2018, 11:22
Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяга жўнаб кетади

Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Мазкур спорт байрамида Ўзбекистон терма жамоаси спорт делегацияси ҳам иштирок этади. Ўйинларда юртимиз шарафини икки нафар спортчи ҳимоя қилади. Фигурали учиш баҳсларида Миша Ге музга чиқса, Комил Тўхтаев тоғ чанғси бўйича ўз омадини синаб кўради.

Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчи, мураббий ва расмий шахслардан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигида Жанубий Кореяга жўнаб кетади.

Маълумот учун, саккизинчи февраль куни Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1