Уларда 115 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, дея хабар тарқатди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 85 минг 677 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 42 минг 531 таси қўпол қоидабузарлик ҳисобланади.
Жумладан, 1 минг 757 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 12 минг 896 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган.