– Жиноятчиликнинг миллати ва чегараси йўқ, – дейди ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Ғиёсов – Шуни ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда бизда Россия, Қозоғистон ва Тожикистондаги ҳамкасбларимиз билан идоравий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этилган.
Кўпчиликни даҳшатга солган воқеа – Андижон вилояти Хўжаобод туманида икки вояга етмаган шахснинг ваҳшиёна ўлдирилишида гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлатга қочиб кетишга уринганда мазкур гуруҳ ёрдамида қўлга олинди.
Ҳозирда Қирғизистон, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон ва келажакда Афғонистон, Покистон ва Туркия каби давлатлар билан шу каби гуруҳларни тузиш масалалари ўрганилмоқда.