1

Австралия йўқолган авиалайнернинг ҳаво қидирув ишларини якунламоқда

ДУНЁ 30.04.2014, 10:47
Австралия йўқолган авиалайнернинг ҳаво қидирув ишларини якунламоқда

Март ойида бошланган Ҳинд океанида йўқолган лайнер қидирув ишлари якунланмайди, аммо кам сонли кемаларгина ўз фаолиятини давом эттиради, самолётлардан эса фойдаланилмайди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Австралиядаги координацион қидирув марказга таяниб хабар бермоқда. 

Австралиянинг ғарбий соҳилларидан 2,5 минг км узоқликда йўқолган Boeing 777-200 қидирув ишлари икки ойдан бери давом этмоқда. У ерда ҳар куни 8-12 та самолёт лайнернинг бўлакларини топиш мақсадида парвоз қилаётган эди. Аммо, душанба куни  Австралия бош вазири Тони Абботт сув сатҳида лайнернинг бўлакларини топилмаслигини айтган. "Шу туфайли қидирув ишлари янги босқичга ўтади ва асосий эътибор сув остига қаратилади",-деди бош вазир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1