АсосийJamiyat

Ёшлар иттифоқи кафиллигида 29 ёшли йигит суд залидан озод қилинди

'Ёшлар иттифоқи кафиллигида 29 ёшли йигит суд залидан озод қилинди'ning rasmi

Нукус шаҳри "Жувазши" маҳалла фуқаролар йиғини, Жузим боғ кўчасида истиқомат қилувчи 1989 йили туғилган М.М.Н Нукус шаҳри Ички ишлар бўлимида ИР бўлимининг катта инспектори бўлиб ишлаган даврида 2017 йил 25 сентябр куни таъмагарликда гумонланиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича суд қилиниб, Суд процесси 2018 йил январ ойида 2 маротаба ўрганиб чиқилиб, Суднинг навбатдаги процесси 2 феврал куни Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судида бўлиб ўтди.

Фуқаро М.М.Нни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз кафиллигига олди ва у суд залидан озод қилинди.

М.М.Н ўз қилмишидан пушаймон ва у яқин орада ишга жойлаштирилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар