АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда қарийб 43 млрд сўмлик замонавий кўприк қурилмоқда

Бугунги кунда Ғарб ва шарқни бир-бирига боғловчи Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлининг қурилиши жадал суратларда олиб борилмоқда.

Ушбу халқаро автомагистралнинг 652 километри Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтади. Бу автотрасса қурилишида Тахиатош шаҳридаги кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ҳам фаол иштирок этмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Ҳозир А-380 автомагистралининг 753-765 километр участкасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бунга қўшимча автомагистралнинг Нукус-Чимбой-Тахтакўпир йўли билан кесишадиган жойида замонавий кўприк қуриш ишларини ўтган йили ноябрь ойида бошланган эди. Бу ерда 42 миллиард 480 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, иншоот Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади, дейди корхона раҳбари Рашид Жўлдасов.

Қурилиш ишларига экскаватор, грейдер, самосвал, кран, асфальт ётқизиш машинаси сингари олтмишга яқин техника жалб этилган.

Кўприкка олиб чиқадиган тўрт томондан айланма йўл қурилиши ҳам жадал давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар