Ақлий салоҳиятингизни сусайтирувчи 5 одат

СУҒДИЁНА 07.02.2018, 10:30
Ақлий салоҳиятингизни сусайтирувчи 5 одат

1.Билмаганларимизни «Google»дан сўраш. Албатта, сизни ўйлантирган, қизиқтирган ва айни пайтда жавоби зарур саволни шундоққина интернетга ёзиб, жавобини зумда топиш осон. Бироқ руҳшуносларнинг тадқиқотига кўра, тез суръатда интернетдан олинган маълумот хотирамизга ўрнашиб ҳам улгурмас экан. Шундай экан, шошманг, яхшиси, билимларингизни уйғотишга ёки китоб орқали излаб топишга ҳаракат қилинг.

2. Жонингиз оғриб турса ҳам ишлаш! Фидойиликми бу ё ишга ўта муккасидан кетиш — фарқи йўқ. Аввало, бетобликда ишда унум бўлмайди, завқи ҳисси-ку бегоналашади ва нимадир ўргана олмайсиз. Касалликларни тик оёқда енгиш ҳам саломатликка, ҳам ҳаётий қувватга зарар. Англаганингиздек, даволаниб, кейин ишга чиқиш даркор!

3. Мулоқотдан қочиш. Сиз жуда ишчансиз, ҳамкасблар билан мундоқ фикр алмашиш, гаплашишга вақт сарфлаш — жиноятдек гапми? Бу билан ишим тез, осон ва вақтида битади деб ўйлайсиз. Янгилишасиз, бора-бора ўз қобиғингизга ўралиб қоласиз. Мулоқот дунёқарашни кенгайтиради, унутманг.

4. Ҳадеб телефонга қарайвериш, интернетга мўралайвериш диққатни жамлай олмаслик, қилаётган ишингизга меҳр билан ёндашмаслик, кам-камдан, аммо кўп вақтни ҳавога совуришга олиб келади. Ўзингиз учун тартиб ўрнатинг, яъни вақтни ҳар бир нарсага алоҳида тақсимланг.

5. Ёғли ва яримтайёр егуликлар дангасаликка олиб келади. Хотирани сустлаштириши, ақлий фаолиятга салбий таъсир кўрсатиши, уйқу чақириши меҳнат унумдорлигини пайсатирмай қолмайди. Иш орасида мевалар ейишга одатланинг, ёнғоқни эрмак қилинг, ёғли таомлар жону дилингиз бўлса, кўпроқ ёғли балиқ гўштини истеъмол қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1