АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

'Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди'ning rasmi

Ўзбекистондаги иккита мактабда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди, деб ёзади "Халқ сўзи" Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга асосланиб.

Вазирнинг сўзларига кўра, маҳаллий дизайнерлар томонидан тайёрланган 30 хилдаги формаларидан бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларга мўлжалланган 4 тадан тўпламлар танлаб олинган. Яона мактаб формасини жорий этиш бўйича синов пойтахтнинг 91 — сонли ва Сирдарё вилоятининг 4-сонли мактабида ўтказилмоқда.

Ҳозирда бу формалар ҳар хил мактабларда амалий синовдан ўтказилмоқда ва ота-оналар томонидан махсус назоратга олинган.

"Синовнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир нечта тўпламлар иккита ҳар хил мактабларда жорий этишга қарор қилдик. Кийимлар берилган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳар ҳафта махсус картага ўз эътирозларини ёзиб боришллари сўралди. Ушбу форма болалар учун қанчалик қулайлиги ва чидамлигини билиб олишимиз зарур. Кир ювилгандан кейин кичраймайдими, матоси сифатлими, дазмоллангандан кейин қандай бўлиши ҳамда бошқа ҳолатларга ҳам ота-оналар аълоҳида эътибор беришларини сўрадик”, — дейди вазир.

Ушбу синов ўқув йили сўнггида якунланади ва янги ўқув йилидан мактабларда жорий этилидиган форма намунаси аниқланади.

    Бошқа янгиликлар