АсосийJamiyat

Уч нафар пиёдани уриб кетган миллиция ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

23 апрел куни Тошкент шаҳар ИИББ ППХ 3 батальон 2 отрядига тегишли бўлган давлат рақами 01 906 JCA бўлган «Нексия» русумли автоэкипаж ҳайдовчиси  Бахтиёр Толипов катта тезликда келиб, уч нафар пиёдалар 1981 йилда туғилган Дмитрий Курбатов, 1988 йилда туғилган ҳомиладор Людмила Гарбанова ҳамда унинг қизи Кристина Гарбановани уриб кетган.

Республика ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларга таянган ҳолда 12news.uz портали берган хабарга кўра, бўлиб ўтган ЙТҲ оқибатида пиёдаларнинг икки нафари ҳалок бўлган.

«Тиббиёт муассасалари ҳамда ҳайдовчи Бахтиёр Толиповнинг ота-онаси томонидан жабрланган оилаларга барча ёрдам кўрсатилмоқда. ИИББ ППХ бригадаси ходимлари ёрдам тариқасида керакли қонни ўз ҳоҳишларига кўра топширишмоқда.

Ҳозирда Учтепа туман прокуратураси томонидан Б.Толиповга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар