Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова ўз интервьюларида хиёнат мавзусида сўз очди...
— Эр-хотин муносабатида агар аёл ақл билан иш тутса, оила тинч бўлади. Эркак киши билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. Ҳатто, шундай ҳолатда ҳам аёл умр йўлдошига бўлган меҳрни сўндирмаслиги керак. Тўғри, баъзан шу хатолари сизга оғир ботиши, алам қилиши мумкин. Лекин ўзингиз ўйлаб кўринг, ўйламай босилган бир қадам, бир оилани бузилиб кетишига арзимайди. Шунинг учун ҳам хиёнатни кечирган аёлларни ақлли деб ҳисоблайман. Улар гўзал сабр билан муқаддас қўрғонни асраб қолиб, фарзандларига ўрнак бўлишади.