АсосийJamiyat

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларига қисқа муддатли кириш визалари берилади

'Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларига қисқа муддатли кириш визалари берилади'ning rasmi

2018 йил 1 майдан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий қилинади. Бу ҳақда Президентнинг 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланди. Қарор матни "ЎзА"да келтирилган.

Бунда уларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаби, шунингдек, тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун уларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартиби назарда тутилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда фуқаролари келишлари билан қисқа муддатли кириш визалари бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилади.

    Бошқа янгиликлар