1

Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади

ЖАМИЯТ 07.02.2018, 14:14
Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади

2018 йил 20 октябрда Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади.

Давлат дастурига асосан режалаштирилаётган мазкур тадбир корхона, муассаса ва ташкилотларда ўтказилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Таъкидланишича, оммавий диктант тадбирини ўтказишдан мақсад саводхонликни ошириш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлигимиз ҳисобланган ўзбек тилининг ролини кучайтиришдир.

Ўз саводхонлик даражасини аниқламоқчи бўлган юртдошларимиз мазкур тадбирга ихтиёрий равишда қатнашиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1