1

8 минг нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

ЖАМИЯТ 07.02.2018, 16:54
8 минг нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар бермоқда.

Хусусан, ўтган 2017 йил давомида ўтказилган назорат тадбирларида жами 7441 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 8 минг нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Прокурор протестлари асосида 791 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди ёки қонунларга мувофиқлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1