1

1939 йилнинг "Оскар" мукофоти 150 минг долларга сотилди

ДУНЁ 02.05.2014, 09:58
1939 йилнинг "Оскар" мукофоти 150 минг долларга сотилди

1939 йил америкалик кинооператор Грегг Толанд қўлга киритган "Оскар" мукофоти кимошди савдосида 150 минг АҚШ долларига сотилди.

Грегг Толанд кино санъатидаги энг буюк операторлардан бири ҳисобланган. У  мукофотни “Момоқалдироқли довон” фильмини тасвирга олганлиги учун қўлга киритган.

Шунингдек, Лос-Анжелесда бўлиб ўтган кимошди савдосида Жон Ленноннинг пальтоси 31,2 минг долларга, америкалик актёр Жон Уэйннинг шляпаси 37,5 минг долларга сотилди. Бундан ташқари Леди Гаганинг ғаройиб кўйлакларидан бири учун ҳам 15,6 АҚШ доллари берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1