“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Кенгаш йиғилишини ўтказди компаниянинг жорий йилнинг биринчи чорагидаги фаолият натижалари кўриб чиқилди.
I чоракда Миллий авиакомпания авиалайнерларида 5494 та рейс амалга оширилди ва 573 минг йўловчига хизмат кўрсатилди. Шунингдек юк ташиш ҳажми ҳам ортиб, 9,9 минг тоннани ташкил қилди ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.
Дастлабки натижаларга кўра, миллий авиакомпания даромади 596,3 млрд. сўмни ташкил қилди - ўсиш 9,2 фоиз. Экспорт ҳажми прогнози 100 фоизга бажарилди.
Ҳозирда компаниянинг аэропорт ва аэродромлари баҳор ёз мавсумига тўлиқ тайёр.
Кун тартибидаги бир қатор масалаларни муҳокама қилар экан, МАК Кенгаши фаолият самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнини яхшилаш мақсадида вазифалар белгилаб олди.





