АсосийJamiyat

O’zLiDeP Бухорода 600 га яқин аёлни тиббий кўрикдан ўтказди

“Соғлом бола йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш ва Партия Дастурида белгилаб берилган устивор вазифаларни ҳаётга жорий этиш мақсадида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими томонидан Бухоро шаҳридаги “Саломатлик маскани” хусусий шифохонасида “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар” мавзусида тадбир ҳамда вилоят аёллари учун оммавий тиббий кўрик ташкил этди, дея хабар беради O’zLiDeP матбуот хизмати.

Мазкур тадбирда Бухоро вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Бухоро вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро Хайрия фонди  вилоят бўлими, вилоят “Оила” илмий-амалий маркази, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси, мутахассис-экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Партиянинг “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 2013 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида 250 та тадбир ўтказилиб, унда 9 мингга яқин хотин-қизлар қатнашди ва 850 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жумладан, вилоятнинг Вобкент, Бухоро ва Пешку туманларида ташкил этилган тиббий кўрикларда 500 нафардан ортиқ опа-сингилларимиз турли тиббий мутахассисликлари бўйича малакали шифокорлар қабулида бўлиб, тегишли муолажа ва маслаҳатларни олдилар.

Куни кеча ташкил этилган тадбирда ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Бухоро шаҳрининг 4 - сон “Саломатлик маскани” хусусий шифохонасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда 600 га яқин аёллар момолог, онколог, эндокринолог, кўз ва буйрак касалликлари, жарроҳ, УЗИ, психолог, тери-таносил хасталиклари, рентгенолог, ички касалликлар, акушер-гинекологлар қабулида бўлиб, тегишли  даволаш муассасаларига йўлланма олдилар. 

    Бошқа янгиликлар