Қонун устуворлиги барча мамлакатларда жамият учун барқарор иқтисодий ўсиш, ҳукуматнинг масъулиятини ошириш ва инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига ҳурматни оширади.
Илк бор бу борадаги Индекс 2010 йилда чоп этилган бўлиб, у ижтимоий сўровлар ва экспертларнинг фикрларини ўрганишда ажойиб тадқиқот бўлган, дея хабар берилади ИИВ расмий сайтида.
Давлатларни баҳолашда бу галги энг муҳим жиҳат бу “Тартиб ва хавфсизлик” жиҳати бўлди, бу соҳада энг кучли мамлакатларни аниқлаш мақсадида экспертлар томонидан дунёнинг 99 мамлакатидаги ҳолат ўрганилди. Тадқиқотчилар давлатлардаги ҳуқуқий муҳитини, қонун устуворлиги бўйича ютуқлари, жиноятга қарши курашиш, сиёсий зўравонликни олдини олиш, терроризм, қуролли можаролар, сиёсий тартибсизликлар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишонч йўқолган ҳолда юз берадиган можаролар даражасини ўрганишди.
Мазкур факторлар бўйича индексда биринчи ўринни Япония эгаллади. Иккинчи поғонадан Сингапур, учинчидан эса Ўзбекистон, Дания ва Гонконг жой олди.
Ўзбекистон ортидан АҚШ, Бельгия, Норвегия, Эстония, Қозоғистон, Россия каби мамлакатлар ўрин эгаллашди.





