Пойтахтимизда шахмат бўйича 14, 16, 18 ёшда бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 172 нафар шахматчи иштирок этмоқда. 


Биринчи турдан сўнг Самандар Шермуҳаммадов, Даврон Шарипов, Мирфайз Суннатов, Нодирбек Ёқуббоев, Армен Арутюнян, Юлия Хегай, Диёрахон Давронова, Севинч Алимова, Робияхон Сардорова, Моҳим Оразмуҳамедова каби шахматчилар ўз ҳисобларига ғалаба ёзиб қўйди.
Мусобақа давом этмоқда.






