Олимпиада ўтказилаётган Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри ресторанлари менюдан ит гўштидан тайёрланган таомларни олиб ташлашдан бош тортишди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мамлакат раҳбарларининг илтимосларига қарамай, умумий овқатланиш шаҳобчалари ходимлари меҳмонларни ит гўштидан тайёрланган таомлар билан сийлашмоқда.
Ит гўштидан таом тайёрлайдиган 12 та муассасанинг фақат 2 таси моддий зарар учун компенсация тўлашга ваъда берган ҳукумат талабига бўйсунган.






