АсосийSport

Свен Крамер Олимпия ўйинларининг тўрт карра ғолибига айланди

'Свен Крамер Олимпия ўйинларининг тўрт карра ғолибига айланди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги конькида 5000 метр масофага югуриш баҳсларида голландиялик Свен Крамер олтин медални қўлга киритди.


Свен мазкур масофани 6 дақиқа 09,76 сонияда босиб ўтди ва фаолияти давомидаги тўртинчи Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.


Мусобақада канадалик Тед-Ян Блумен кумуш, норвегиялик Сверре Лунде Педерсен эса бронза медалга сазовор бўлди.

    Бошқа янгиликлар