1

Самарқандда газ чақнаши оқибатида инсонлар қурбон бўлган

ЖАМИЯТ 11.02.2018, 17:44
Самарқандда газ чақнаши оқибатида инсонлар қурбон бўлган

Бугун, 11 февраль куни Самарқанд вилоятидаги хусусий уйлардан бирида юз берган газ чақнаши оқибатида инсонлар қурбон бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Ўн биринчи февраль куни соат эрталаб 05:40 да Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги уйлардан бирида ҳаво ва газ аралашмасининг портлаши оқибатида уйнинг иккинчи қавати том қисми қулаган. Қурбон бўлганлар ва жабрланганлар бор", дейилади ФВВ хабарида.

Портлашга газдан фойдаланиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган.

Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида, ички ишлар бошқармаси, фавқулодда ҳолатлар бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1