АсосийJamiyat

Жиззах вилоятида автомобиль юк поезди билан тўқнашиб кетди

'Жиззах вилоятида автомобиль юк поезди билан тўқнашиб кетди'ning rasmi

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 10 февраль соат 12.30да “Пахтакор” МФЙ Гулбаҳор кўчаси 13/11-уйда яшаган, 1970 йилда туғилган Х.Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинасида “Янгиер-Чимқўрғон” 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, у бу жараёнда 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган. Натижада ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х.Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган йўловчи Ф.Тўраев эса касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар