АсосийJamiyat

Тошкент Марказий отчопари 1 сентябрда фойдаланишга топширилади

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан, 2011 йилда Тошкент марказий отчопарини модернизация қилиш ишлари бошланган эди.

Ўзбекистон от спорти федерациясидан маълум қилишларича, отчопар истиқлол байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Ўтган йили отчопарда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган бўлиб, жорий йилда қурилиш учун керакли миқдорда маблағ ажратилгач иш яна қизғин тус олди. Мазкур иншоотнинг очилиш маросимида йирик от спорти мусобақалари ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур иншоот франциялик мутахассислар билан ҳамкорликда замон талабларига мос тарзда таъмирланмоқда. Шунингдек бу ерда турли мусобақалар ўтказиш баробарида от спорти мактаби ҳам ташкил этилади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу иншоот Марказий Осиёдаги энг яхши отчопарлар қаторидан жой олади.

    Бошқа янгиликлар