Ўзбекистонда Artel савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган техникаларни энди artelmarket.uz интернет-дўкони орқали ҳарид қилиш мумкин, дея хабар беради ictnews.uz.
Лойиҳа раҳбари Юлия Йўлдошеванинг маълум қилишича, ҳозирда виртуал дўкон орқали савдо бошланган. Шунингдек, ҳозирда ишлаб чиқарувчи Click компанияси билан музокаралар олиб бориб, ушбу тизим орқали интернет-дўкон маҳсулотлари учун тўлов амалга ошириш шартларини муҳокама қилмоқда.
Интернет дўкон орқали ҳарид қилинган Artel маҳсулотлари Тошкент бўйича бепул етказиб берилади, тўлов маҳсулот етказиб берилгандан сўнг нақд пул ёки пластик карточка ёрдамида амалга оширилади.





