“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК янги йўловчи поезд қатновини амалга оширишни бошлади.
2 майдан Бухоро-Урганч-Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган поезд қатнови ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖ хабар беради.
Поезд ҳафтанинг жума куни Бухородан соат 20-07 да йўлга чиқиб, шанба куни 08-30 да Урганчга етиб боради. Урганчдан ортга Бухорога шанба куни соат 19:00 да отланиб, манзилга якшанба соат 07:15 да келади.





