1

Олиб қочилган “Спарк” автоулови жабрланувчига қайтарилди

ЖАМИЯТ 13.02.2018, 10:02
Олиб қочилган “Спарк” автоулови жабрланувчига қайтарилди

Тошкент вилояти Қибрай тумани ички ишлар бўлимига “Юқори юз” маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро В.Саидов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилди. Жорий йил 5 февраль куни соат 18:00 да ўзига тегишли “Спарк” русумли автомашинасини уйи олдига қўйгани, лекин кейинроқ у автомашинаси қўйган жойида йўқлиги ва номаълум шахс томонидан олиб қочилганини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жабрланувчига тегишли автомашина Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 даҳаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдидан топилди. Автомашина салонида бўлган В.Саидовга тегишли видео кузатув мосламаси, флеш картаси, пластик карточкаси ва пуллари бўлган қопчиғи, қўл соати, шахсий имзоси туширилган муҳр ва автоулов калити йўқолгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни ҳудудда яшовчи, 1991 йилда туғилган М.Шарипов содир этгани аниқланиб, ушланган. Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тегишли жиҳозлар ва “Спарк” автоулови соз ҳолатда жабрланувчига қайтарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1