АсосийDunyo

Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пункти 24 соат ишлайди

'Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пункти 24 соат ишлайди'ning rasmi

Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пункти 24 соат фаолият юритадиган бўлади.

Бу ҳақда Қозоғистон молия вазири Бахит Султанов маълумот берди. Унинг сўзларига қараганда, тегишли идорадан 600 нафар ходим бизнес назорати вазифасидан озод этилиб, уларнинг бир қисми чегарада ишлаш учун юборилган, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

“Ҳукуматлараро келишув бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида Қозоғистон — Ўзбекистон чегарасида товар оқимини кўпайтириш вазифаси турибди, — дейди у. — Биз учта пост фаолиятини туну кун ишлаш режимига ўтказамиз. “Сирдарё” ва “Целина” назорат-ўтказиш пунктлари тузилаяпти. Уларга 124 кишига эҳтиёж бор. Ҳар куни 24 соат ишлайдиган “Қўриқ” постини ҳам ходимлар билан тўлдириш керак. Бунга тахминан 77 киши зарур”.

    Бошқа янгиликлар