Кадрлар ўзгариши ҳақида бош вазир Абдулла Арипов селектор мажлисида маълум қилди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олинди. Қўмитага бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланди.
Муиджон Тоҳирий 2016 йилнинг декабрида Зоҳид Дўсанов ўрнига Божхона қўмитасига раис этиб тайинланган эди. Тоҳирий бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти қўриқлаш хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.






