АсосийJamiyat

Москва вилоятида газ баллони портлашидан жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди

'Москва вилоятида газ баллони портлашидан жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

Жорий йил 9 февраль куни соат 6:55 да Ўзбекистон ФВВ фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига россиялик ҳамкасблардан шошилинч хабар келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда Москва вилоятининг Ступино шаҳарчаси, Торбеево қишлоғидаги кушхонада газ баллони портлаши оқибатида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси куйиш билан боғлиқ тан жароҳати олгани, кейинчалик улардан бири шифохонада вафот этгани билдирилганди.

Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ишчи ишлар вазирликлари ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳаракатлари билан 4 нафар ўзбекистонлик Ступино шифохонасидан Москва шаҳридаги Вишневский номли хирургия институти ва Склифосовский номли илмий-тадқиқот институтига ўтказилди.

14 февраль куни ҳодисада ҳалок бўлган А.Қаршиевнинг жасади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бортида Тошкент шаҳрига келтирилди ва Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги қариндошларига дафн қилиш учун топширилди.

    Бошқа янгиликлар