1

"Севол" ҳалокати қурбонлари сони 268 нафарга етди

ДУНЁ 07.05.2014, 12:15
"Севол" ҳалокати қурбонлари сони 268 нафарга етди

Чўкиб кетган "Севол" кемаси қидирув қутқарув ишлари давомида ҳозирги вақтга келиб 268 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Жанубий Корея соҳилларида чўкиб кетган Севол кемаси қутқарув ишлари 22 кундан бери давом этмоқда. 7 майга келиб бедарак йўқолган йўловчилар сони 34 нафарни ташкил қилди. 
Эслатиб ўтамиз, бортда 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учраган. Улардан 325 нафари Чежудо оролига саёҳатга отланган мактаб ўқувчилар бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1