Қутқарув хизмати ходимлари Ан-148 самолёти ҳалокатга учраган жойдан 10 мингга яқин инсон жасади қолдиқларини топишди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
ФВВ ходимлари самолёт ерга урилганда ҳосил бўлган чуқурликдаги тупроқни элакдан ўтказишмоқда. Таниб олиш учун олти мингдан ортиқ, таҳлиллар ўтказиш учун эса тўрт мингдан кўпроқ жасад қолдиқлари тайёрлаб қўйилди.
Қутқарувчилар илгари ҳеч қачон бунчалик кўп жасад қолдиқларини учратмаганликларини маълум қилишди.