1

Ўзбек-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишга доир музокаралар якунланди

ЖАМИЯТ 16.02.2018, 16:11
Ўзбек-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишга доир музокаралар якунланди

7-16 февраль кунлари Жиззахда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви ва музокаралари ўтказилди.

Музокараларда чегара чизиғининг позициялар мос келган участкаларини баён қилиш давом эттирилди. Биргаликдаги ишлар якунига кўра Баённома имзоланди, деб хабар қилади Тожикистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президентининг Душанбега давлат ташрифи чоғида бу бўйича битим имзоланиши кутилмоқда.

Узунлиги тахминан 1240 км бўлган умумий чегаранинг делимитацияси ва демаркацияси бўйича келишув мувофиқлаштирилган, имзоланган ва ратификация қилинган. Ўзбек-тожик чегарасининг тахминан 93 километри баҳсли бўлиб қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1